«бепул овқат» тегли мақолалар


Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди
30 июнь 2024, 13:02

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

Оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция кўринишида озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди. Қолаверса, ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Янги қарор бўйича назоратни Миллий гвардия ва ИИВ амалга оширади.

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин
7 февраль 2023, 12:48

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, янги ўқув йилидан республикадаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин. Бу амалиёт дастлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган.

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади
2 ноябрь 2022, 22:48

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади

Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш 11 ноябрдан бошланишини маълум қилди. Жараёнлар ҳукуматнинг тегишли низоми бузилиши ортидан ғолиб деб топилган лотлар бекор қилиниши оқибатида кечиккан.

Хоразмнинг деярли барча мактабларида бепул тушлик тарқатилмоқда, Қорақалпоғистонда эса бу амалиёт ҳали бошланмаган
1 ноябрь 2022, 16:57

Хоразмнинг деярли барча мактабларида бепул тушлик тарқатилмоқда, Қорақалпоғистонда эса бу амалиёт ҳали бошланмаган

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатиш бўйича вазифа ижросини таъминлашда камчиликлар аниқланган. Хусусан, ҳукумат қарорни кеч қабул қилгани, маблағнинг камлиги ва мактабларда зарур инфратузилма йўқлиги асосий муаммолар сифатида кўрсатилган.

Нукус шаҳри ва бир қатор туманларда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди
12 октябр 2022, 11:19

Нукус шаҳри ва бир қатор туманларда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланди

11 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Хўжайли, Қонликўл ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳридаги жами 98 та умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш ишлари бошланди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди
26 август 2022, 11:48

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими жорий этилганди. Ҳукумат бу бўйича ҳужжатни тасдиқлаб, ўқувчиларни бепул овқатлантириш тартибини белгилади. Унга кўра, таомнома kundalik.com платформаси орқали юритилиб, махсус комиссия томонидан назорат қилинади.

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида
23 февраль 2022, 15:55

«Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз». Президент бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш ҳақида

Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ фаоллари билан суҳбати давомида Қорақалпоғистондаги мактабларнинг 142 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилаётгани маълум қилинди. «Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига жорий этамиз», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари болаларни боғчаларга 2 ёшдан қабул қилишни йўлга қўйиш нияти борлигини, бунинг учун эса мамлакат иқтисодиёти янада мустаҳкамланиши кераклигини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг